Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
14 декабрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

30.06.2022


ТАШАББУСКОР ВА ЕТАКЧИ ЁШЛАРГА – “КЕЛАЖАК БУНЁДКОРИ” МЕДАЛИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 29 июндаги фармонига асосан Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳи “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди.

Улар орасида Қашқадарёдан республика “Қизлар овози” клубининг Миришкор тумани бўлими раҳбари Қаҳорова Забаржад Абдурасул қизи,  “Uzbekistan GTL” масъулияти чекланган жамиятининг марказий лабораторияси смена муҳандиси Турсунов Адҳам Асомиддин ўғли, шунингдек, футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси (U-23) аъзоси, Қаршининг “Насаф” клуби ҳужумчиси  Норчаев Хусаин Тўрақул ўғли ҳам бор.

Фармонга кўра, Ватанимизнинг юксак мукофоти - “Келажак бунёдкори” медалига ўзининг юксак азму шижоати, билим ва салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан Янги Ўзбекистон тараққиётига, унинг шон-шуҳратини жаҳон миқёсида янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, эл-юртимизга меҳри ва садоқати, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб келаётган ташаббускор ва етакчи ёшлар сазовор бўлишган.

 

Report typo