Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Абдураззоқ МУРОДОВ

07.07.2022


ТЕХНИКУМДАН БАКАЛАВРИЯТГА СУҲБАТ АСОСИДА

Матбуот анжумани

Техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 январдаги қарорига асосан, олий таълим муассасалари бакалавриатига суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади.

Бугун вилоят марказидаги “Журналистлар уйи”да Қарши давлат университети масъуллари томонидан олийгоҳнинг 2022/2023 ўқув йили учун қабул жараёнлари мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида бу ҳақда батафсил маълумот берилди.

Оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар иштирокида бўлиб ўтган мазкур тадбирда дастлаб Қарши давлат университети ҳақида умумий маълумотлар баён этилди, қабулдаги янгиликлар ва ўзгаришлар ҳақида сўз юритилди. Айниқса, магистратура мутахассислиги, ўқишни кўчириш ва янгидан очилган йўналишлар ҳақидаги фактлар кўпчиликда қизиқиш уйғотди.

-  Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш бўйича қатъий тартиблар белгиланди, - деди университет ўқув ишлари проректори Aбдулҳамид Холмуродов. – Трансфер бўйича махсус сайт орқали онлайн тарзда ҳужжат топширилади. Бунда ўқишини кўчирувчиларга фақат ўзларининг ўқиётган таълим йўналишларига мос ва турдош соҳалар бўйича ўқишни кўчириш талаби қўйилади. Юртимиздаги нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчиришда ҳам шу тартибга амал қилинади.

Матбуот анжумани саволларга бой бўлди. Иштирокчилар университетда янгидан очилган тиббиёт йўналишида тайёрланадиган мутахассислар, журналистика бўйича йўналиш ташкил этиш тартиблари, коррупцияга қарши курашиш бўлими фаолияти, инклюзив таълим учун яратилган шарт-шароитлар билан қизиқдилар.

Абдураззоқ МУРОДОВ

Report typo