Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
27 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

М.ТЎЛАГАНОВ

03.10.2017


ТЕРИ КАСАЛЛИКЛАРИНИ ДАВОЛАШ БЎЙИЧА МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ

- Марказ илмий ходимлари томонидан йилига икки марта – баҳор ва куз ойларида шундай тадбирлар ўтказилади, - дейди вилоят тери-таносил касалликлари диспансери бош шифокори ўринбосари Бахтиёр Бердиев. – Чунки айнан мана шу ойларда тери-таносил касалликлари кўп кузатилади. Терининг замбуруғли ва вирусли касалликлари, хавфли ва хавфсиз ўсмалар ва тошмалар, яллиғланиш ҳолатларини эрта аниқлаш ва даволашнинг замонавий усуллари ҳақидаги маълумотлар шифокорларимиз фаолиятида асқатиши шубҳасиз.

Кўриклар давомида 200 нафарга яқин беморнинг ҳолати ўрганилиб, уларни даволаш юзасидан маҳаллий шифокорларга зарур консультациялар берилди.

М.ТЎЛАГАНОВ

Report typo