Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
16 октябрь, шанба. 2021 йил                         Махсус версия RU

30.07.2021


Тинч аҳоли орасидаги йўқотишлар рекорд даражада ўсди

 

Бу ҳақда БМТнинг Афғонистонга кўмаклашиш бўйича миссияси маърузасида баён қилинади.

"Афғонистонда 2021 йилнинг дастлабки олти ойида йўқотишлар энг юқори чўққисига етди. Хусусан майда, халқаро қуролли кучлар мамлакатдан олиб чиқиб кетилиши бошланиши фонида "Толибон" ҳужумлари кучайиши ортидан кузатилган давомли жанговар ҳаракатлар сабаб ўлим ва яраланиш ҳолатлари кескин кўпайди. Оддий аҳоли орасида жабрланганлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 47 фоизга ортиб, 5183 нафар (ўлганлар 1659 нафар, яраланганлар 3254 нафар)ни ташкил этди", дея маълум қилинади жорий йилнинг биринчи ярмига оид маърузада.

       Қайд этилганидек, "БМТ Афғонистонда зўравонликларни тўхтатиш бўйича тайинли натижага эришилмас экан, 2021 йил мамлакатда фуқаролар орасида энг кўп ўлим рўйхатга олинган давр бўлиши мумкинлигидан огоҳлантиради".

        Халқаро ташкилот маълумотларига кўра, май ойидан июнгача Афғонистонда ўлдирилган ва яраланган оддий одамлар сонида кескин ўсиш кузатилди: мос равишда 783 нафар ва 1609 нафарга етган.

      Шунингдек, маърузада таъкидланишича, тинч аҳоли орасида ўлдирилганларнинг 32 фоизини болалар, 14 фоизини аёллар ташкил қилади.

 

 

Report typo