Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
13 июль, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

09.11.2023


Toyota 88 йилда рекорд миқдорда машина ишлаб чиқарди

Япониянинг Toyota Motor концерни 1935 йилда ишлаб чиқаришни бошлаганидан буён қарийб 300 миллионта автомобиль тайёрлади. Бу ҳақда motor1.com. манбаси хабар берган.

Қайд этилишича, ўтган даврда ишлаб чиқарилган жами автомобиллардан 180 миллион 52 мингтаси бевосита Японияда тайёрланган. Яна 119 миллион 6 мингтаси концерннинг бошқа мамлакатлардаги корхоналарида йиғилган.

Назарда тутилаётган вақт ичида Toyota Corolla бошқа моделларга нисбатан энг кўп ишлаб чиқарилган. Шу турга мансуб тайёрланган машиналар сони жорий йил сентябрь ойи охирида 53 миллион 4 мингтага етган.

JATO Dynamics тадқиқот компанияси маълумотларига кўра, RAV4 кроссовери Toyota брендининг дунёдаги энг оммабоп модели ҳисобланади.

Report typo