Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
3 октябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Уйида катта миқдорда ўқ-дори сақлаб келган собиқ ўқитувчи мукофотланади

19.05.2022


Уйида катта миқдорда ўқ-дори сақлаб келган собиқ ўқитувчи мукофотланади

Ўз уйида 9 минг донадан ортиқ жанговар ўқ-дори сақлаб келган Партизанск (Россия) шаҳрида яшовчи, 35 йил мактабда ишлаган фуқаро ҳудудда "Қуролни топшир" акцияси эълон қилингач, улардан воз кечишга қарор қилди. Бу ҳақда ички ишлар вазирлигининг Приморск ўлкаси бўйича бошқармаси хабарида ёзилган.

82 ёшли эркак полицияга ҳикоя қилиб берганидек, у 2021 йилда мактабдаги ишидан бўшаган, айтишича, ўшандан буён уйида хавфли нарсаларни сақлаб келади.

Хабарда фуқаро шунча кўп миқдордаги ўқ-дориларни қаердан олганига ойдинлик киритилмаган. ТАСС агентлиги тарқатган ахборотда баён қилинишича, у ҳаётий фаолият хавфсизлиги асослари фани ўқитувчиси бўлган, бироқ бу унинг уйида шунча миқдордаги ўқ-дорилар борлиги сабабларини тушунишга ёрдам бермайди. 

Шунга қарамай, ўқ-дориларни ихтиёрий тарзда топширганидан сўнг пенсионер "Қурол ва ўқ-дориларнинг ноқонуний айланиши" моддасида кўзда тутилган жиноий жавобгарликка тортилмайди, аксинча, ҳар бир топширилган патрон учун 1 рублдан, жами 9 минг 308 рубль (1 миллион 600 минг сўмдан кўпроқ) пул мукофоти олади.

Собиқ ўқитувчи захирасида 5,6 миллиметр калибрли 9 минг 300 дона,  7,62 миллиметр калибрли 7 дона, 9 миллиметр калибрли 1 дона ўқ-дори ва гранаталар учун 12 та ўқув пилтаси бўлган.

Report typo