Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
13 ноябрь, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Таълим
  • УНИВЕРСИТЕТДА 1000 ЎРИНЛИ ЎҚУВ БИНОСИ ВА 400 ЎРИНЛИ ЁТОҚХОНА БАРПО ҚИЛИНАДИ

13.04.2021


УНИВЕРСИТЕТДА 1000 ЎРИНЛИ ЎҚУВ БИНОСИ ВА 400 ЎРИНЛИ ЁТОҚХОНА БАРПО ҚИЛИНАДИ

Бунёдкорлик

Қарши давлат университетида янги 400 ўринли талабалар турар жойини қуриш учун лойиҳа ишлари бошланиб, 1000 ўринли ўқув биносини бунёд этиш учун лойиҳа-смета хужжатларини тайёрлаш юзасидан танлов эълон қилинди.

Маълумки, мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил 12-13 ноябрь кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2021-2023 йилларда Қарши давлат университети ҳудудида унинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан физика-математика факультети учун 1000 ўринли ўқув биноси ва 400 ўринли талабалар турар жойини қуриш тўғрисидаги таклифига розилик берилган эди.

Шунга кўра, яқин уч йил ичида Қарши шаҳри Маҳаллот маҳалласи Кўчабоғ кўчасида, яъни университетнинг умумий майдони 25,75 гектарга тенг ҳудудида жойлашган ўқув бинолари ва ёрдамчи бино-иншоотлар ёнида янги ўқув корпуси ва талабалар турар жойини  бунёд этиш режалаштирилган. Бугунги кунда ётоқхона қурилиши бўйича лойиҳа ишлари амалга оширилаяпти. Ўқув биносини қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш бўйича ўтган ҳафтада тижорат таклифи асосидаги танлов бошланган. Унинг натижалари 18 апрелдан сўнг маълум бўлади.

Умуман олганда, ҳозирги пайтда Қарши давлат университетида кундузги таълим шаклида 11 минг 605 нафар талаба таҳсил олмоқда. Университетда 7 та талабалар турар жойи мавжуд бўлиб, у ерда 1 минг 101 нафар талаба истиқомат қилади. Ижарада яшайдиган талабалар сони 3 минг 112 нафар, ётоқхоналарга бўлган эҳтиёж эса 2 минг 500 ўринни ташкил этади. Шуни ҳисобга олиб, 2021-2023 йилларда университет ҳудудида яна бир қатор талабалар турар жойларини барпо этиш мўлжалланаяпти.

 

Report typo