Машғулот
Америкалик 102 ёшли Жеймс Чоунинг фикрига кўра, узоқ яшашнинг сабаби тай-чи билан машғул бўлиш ва тўғри овқатланишдир.
АҚШнинг Гавайи штатида яшовчи бу қария мунтазам равишда спорт залига қатнайди. Уйда эса тай-чи (ушу турларидан бири) билан шуғулланади. У ўз вазнининг 51 килограммга яқин оғирликдан ошиши ё камайишига йўл қўймайди. Агар ориқлай бошлаганини сезса, кўпроқ овқат ейди, акси бўлса, нафсини тияди.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Энг муҳими, у ҳаётга табассум билан қарайдиган инсонлардан. “Одамларга меҳрибон бўлинг, - дейди Жеймс Чоу. – Нимаики қилсангиз, ўзингизга қайтади. Мен сизга яхшилик қиламан, сиз эса менга”.
Ж.ДЎСТОВ