Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
26 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Лобар КАРИМОВА

05.10.2017


V ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ: ВИЛОЯТИМИЗ ВАКИЛЛАРИ СОВРИНДОРЛАР ҚАТОРИДА

Мусобақаларда 189 нафар спортчиларимиз баҳс олиб борган бўлса, улар умумий ҳисобда  24 та олтин, 33 та кумуш ва 74 та бронза - жами 131 та медаль жамғаришган. Эътиборли томони, мамлакатимиз делегацияси сафида 10 нафар вилоятимиз спортчилари ҳам иштирок этиб, делегациямиз ҳисобига 4 та олтин ва  2 та бронза медални тақдим этишди.

Ашхободда бўлиб ўтган V Осиё ўйинларининг биз учун яна бир муҳим жиҳати шу бўлдики, миллий курашимиз расман мусобақага киритилди. Натижада, энг кўп – 9 та олтин медални курашчиларимиз қўлга киритди. Уларнинг 4 нафари эса вилоятимиз полвонларидир. Жумладан, ғузорлик Шуҳрат Арслонов ҳамда Илҳом Жўраев, нишонлик Давлат Абраев ва шаҳрисабзлик Камол Расуловга гиламда тенг келадиган рақиб топилмади. Шунингдек, вилоятимиз вакилларидан бел олиш курашида Одилжон Суюнов, теннис бўйича баҳсларда эса Санжар Файзиев бронза медалига эга чиқишди.

Кураш бўйича халқаро тоифадаги ҳакамимиз Фарҳод Тошев ҳам мусобақада бир қанча муҳим баҳсларни бошқариб бориб, ўз тажрибасини янада оширди.

Лобар КАРИМОВА

Report typo