Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
27 январь, пайшанба. 2022 йил                         Махсус версия RU

Б.САЙФИЕВ

29.11.2021


“ВАТАН ТАРАҚҚИЁТИГА МЕНИНГ ҲИССАМ”

“Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” республика танловининг Қашқадарё вилояти босқичи ғолиблари аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Бадиий академия, Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида ўтказилаётган танловнинг ҳудудий босқичларида юзлаб иқтидор эгалари кашф этилди. Улар орасидан 45 нафари вилоят босқичига йўлланма олганди.

 - Танловдан кўзланган мақсад – турли соҳаларда фаолият юритаётган ва юқори натижаларга эришаётган иқтидорли ёшларни аниқлашдан иборат, - дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими Лола Саодатова. – Шунингдек, истеъдодли ва ташаббускор ёшларнинг салоҳиятини намоён қилиш, юқори натижаларни қўлга киритиши, янги ташаббуслар билан чиқишлари учун қулай шарт-шароит ва имкониятлар яратиш каби эзгу ниятлар кўзланган.

Танловда илм-фан, санъат, маданият, ахборот технологиялари, бадиий ижод, архитектура ва дизайн, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик каби соҳаларда фаолият юритаётган, ташаббускор ва фидойи, туман, шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 15 дан 30 ёшгача бўлган талаба, ёшлар иштирок этишди.

Ғолиблар ҳакамлар ҳайъати томонидан 3 йўналиш: тасвирий ва амалий санъат (тасвирий санъат, амалий санъат); адабиёт ва публицистика (назм, наср ва публицистик материаллар); миллий мақом ва миллий эстрада бўйича иқтидор ва қобилиятларига қараб аниқланди.

Унга кўра, тасвирий ва амалий санъат йўналишида Косон туманидаги 20-мактаб ўқитувчиси Холиса Абдуллаева, адабиёт ва публицистика йўналишида Косон туманидаги 85-мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Жобир Исматуллаев, миллий мақом ва миллий эстрада бўйича Шаҳрисабз туманидаги 47-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Жасмина Шералиева 1-ўринни қўлга киритди ва танловнинг республика босқичига йўл олди.

Танлов доирасида, шунингдек, “Беш ташаббус ўғлони” ва “Беш ташаббус маликаси” номинациялари соҳиблари ҳам аниқланди.

Б.САЙФИЕВ

 

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

 

Report typo