Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 июнь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

30.08.2023


ВАТАНИМИЗНИНГ ЮКСАК МУКОФОТЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

 Мамлакатимиз Президентининг тегишли фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланишди. Улар орасида вилоятимиз вакиллари ҳам бор.

Хусусан, Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига асосан

“Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси” фахрий унвони билан

Уролов Эркин Юнусович – Қарши ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқитувчиси, бахши,

“Дўстлик” ордени билан

Қуватов Умриузоқ Юлдашович – Ўзбекистон давлат филармониясининг Қашқадарё вилояти бўлинмаси хонандаси

Хушваков Наби Олимович – Шаҳрисабз давлат музей-қўриқхонаси бош директори,

II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан

Кодирова Ҳусния Абдурасуловна – Касби туманидаги 12-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси,

II даражали “Саломатлик” ордени билан

Надирова Саодат Файзилловна – Нишон тумани тиббиёт бирлашмасининг кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокори,

“Шуҳрат” медали билан

Рахимов Бахрам Абдиевич – Деҳқонобод тумани маданият марказининг бахшичилик тўгараги раҳбари, бахши;

 Давлат раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига асосан

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими” фахрий унвони билан

Шамсиев Шермат Жўрақулович – Муборак газни қайта ишлаш заводи директори, Қашқадарё вилояти

“Дўстлик” ордени билан

Сафаров Шамсиддин Авулович – “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамиятининг электр цехи электр чилангари,

Узаков Асланкул Итолмасович  – “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” масъулияти чекланган жамияти бурғиловчиси,

“Содиқ хизматлари учун” медали билан

Янгибоев Баходир Абдусаломович – Китоб туманидаги «Яккатут» маҳалла фуқаролар йиғини раиси,

“Жасорат” медали билан

Бегимқулов Тошпулат Тулаганович – Яккабоғ туманидаги пойабзал таъмирлаш устаси,

Шуҳрат” медали билан

(100 ёшдан ошган)

Дусанова Чимири – Ғузор тумани,

“Шуҳрат” медали билан

Асланов Шухрат Чариевич – “Шўртан газ кимё мажмуаси” масъулияти чекланган жамияти бош директори,

Қиличев Насриддин Бахридинович – Муборак нефть-газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Зеварда” кони технологик қурилма кузатувчиси,

Қодиров Исмоил Шукурович – Миришкор туманидаги «Чаманзор» маҳалла фуқаролар йиғини раиси,

Тўрақулов Зокир Ҳамраевич – “Деҳқонобод калий заводи” акциядорлик жамиятининг тоғ-кон мажмуаси ер ости кон тозалаш ва тайёрлаш участкаси машинисти;

 Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармонига асосан

“Содиқ хизматлари учун” медали билан

Қодиров Хайрулла Баратович – Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати батальони бўлинма командири,

“Шуҳрат” медали билан

Абдуллаева Рисолат Суннатовна – Қашқадарё вилояти юридик техникуми директори,

Журалов Абдирашид Исакович – Муборак тумани прокурори тақдирланганлар.

Кеча вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан мукофотланган қашқадарёликларнинг бир гуруҳига Ватанимизнинг юксак мукофотлари топширилди.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo