Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
7 февраль, сешанба. 2023 йил                         Махсус версия RU

Абдураззоқ МУРОДОВ

13.10.2022


ВАЗИРЛИК ҲАЙЪАТИНИНГ САЙЁР  ЙИҒИЛИШИ КЎКДАЛАДА ЎТДИ

Тажриба

Кўкдала педагогика коллежида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳайъатининг сайёр йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов, вазирлик масъуллари, барча олий таълим муассасалари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

- Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида жорий йил 4 октябрда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан ташкил этилди, - дейди Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти проректори Азамат Хайриддинов. - Юртимиздаги барча давлат олий таълим муассасалари раҳбарларининг айнан Кўкдала педагогика коллежида жам бўлганлиги бежиз эмас. Вазир бошчилигида барча меҳмонлар мазкур таълим даргоҳида "Яшил макон" умуммиллий  дастури асосида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишиб, ўрганишга арзирли ишларни алоҳида эътироф этишди.

Сайёр йиғилишда давлатимиз раҳбарининг Венгрияга расмий ташрифи доирасида олий таълим соҳасида белгиланган икки томонлама ҳамкорлик тамойиллари, талабалар бандлигини таъминлаш, 2022/2023 ўқув йили куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини жадаллаштириш ва "Яшил макон" умуммиллий  дастури асосида олий таълим тизимида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди.

Йиғилишдан сўнг вазир А.Тошқулов, олий таълим муассасалари раҳбарлари ва профессор-ўқитувчилар "Яшил макон" умуммиллий дастури асосида коллеж ҳовлисида янги дарахт кўчатларини ўтқаздилар.

Абдураззоқ МУРОДОВ

Report typo