Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

С.АЛЛАЁРОВА

02.10.2017


ВИЛОЯТИМИЗ КАРАТЭЧИЛАРИ МУСОБАҚАЛАШДИ

Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда вилоят каратэ федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада 170 нафардан ортиқ ўғил-қизлар татамига чиқди. Улар 26 вазн тоифасида куч синашди.

- Вилоятимиз ёшлари орасида каратэ спорт турига қизиқиш катта, - дейди Қарши шаҳридаги 44-мактаб қошида ташкил этилган каратэ клуби мураббийи Шоҳрух Салимов.    Фаолият бошлаганимизга бир йилга яқин бўлган бўлса-да, ҳозирда клубимизга 100 га яқин ёшлар аъзо.  Ушбу мусобақада клубимиз шуғулланувчилари Жавоҳир Салимов,  Шоҳжаҳон Тўқбоев, Нажмиддин Саидов, Ҳусан Эркинов, Маҳмуд Қувватов ўз вазн тоифаларида совринли ўринларни қўлга киритишди.

- Каратэ спорт тури нафақат ўзини ҳимоя қилишни ўргатади, балки руҳан, жисмонан тетик бўлиш учун ҳам ёрдам беради, - дейди Шоҳжаҳон Тўқбоев. – Устозимиздан ўрганганларимизни тенгдошларимиз билан татамида синаб кўраяпмиз. Келажакда Ўзбекистон чемпиони, мамлакат кубоги соҳиби, Осиё чемпиони бўлишни орзу қиламан. 

Қизғин баҳсларга бой бўлган мусобақада ғолиб спортчилар эсдалик совғалари, диплом ва медаллар билан тақдирланди.

С.АЛЛАЁРОВА

Report typo