Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 май, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

М.ШУҲРАТОВ

05.01.2017


ЯХШИ ҲОРДИҚ, ФОЙДАЛИ МАШҒУЛОТЛАР МАРКАЗИ

Бу ерда ҳудуд одамларининг мароқли ҳордиқ чиқариши учун барча шароит бор. Марказда тез-тез маҳаллий санъаткорларнинг концертлари уюштирилмоқда, иқтидорли ёшларнинг турли кўргазмалари намойиш этилаяпти. Маскан қошида эса кинотеатр фаолият кўрсатмоқда.

Шунингдек, бугун марказда миллий чолғучилик, фольклор, ёш ижодкорлар каби бир қанча тўгарак ишлаб турибди. Айниқса, тасвирий санъат тўгараги ҳар доим ёш рассомлар билан гавжум. Бу ерда улар тўгарак раҳбари Гуласал Хоналиевадан ранг-тасвир сирларини ўрганмоқда. Чироқчилик ёшлар чизган ижод намуналарида Чироқчининг сўлим табиати манзаралари, оддий одамлар, мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ўзига хос тасвирланган.

М.ШУҲРАТОВ

Суратларда: марказнинг умумий кўриниши; тасвирий санъат тўгараги раҳбари Гуласал Хоналиева.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo