Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
26 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

СОЖИДА

12.02.2019


ЯХШИЛИК ЧУН ҚИЛМАДИНГ, БОРИ ЁМОНЛИҒ ҚИЛМАҒИЛ!

Бу олам аро ажаб аламлар кўрдум,

Олам элидин турфа ситамлар кўрдум,

Ҳар ким бу "Вақоеъ"ни ўқур, билгайким,

Не ранжу не меҳнату не ғамлар кўрдум.

***

Борму эркин ҳеч нима оламда ҳижрондин ёмон,

Ҳар неким ондин ёмонроқ йўқ, будур ондин ёмон.

***

Ўзунгни шод тутқил, ғам ема дунё учун зинҳор -

Ки, бир дам ғам емакка арзимас дунёи фарсуда,

***

Душман сўзига кирма, эшит дўст сўзин,

Эшитмаса сўзни дўст, душман не дегай?

***

Отани чунки қибла дебтурлар,

Қибла янглиғ анга назар қилғил.

***

Давлат учун кўнгулни зор этма!

Иззат учун ўзингни хор этма!

***

Ҳар сўзки эшитса, деса бўлмас,

Сўз борки, айтса - деса бўлмас.

***

Умр ғафлатда ўткариб борасен,

Эй йигит, воқиф ўл, қариб борасен.

***

Ёмон от била тирилгандин,

Яхши от билан ўлган яхшироқ.

***

Ғурбат бу азиз умрни кам қиладур.

***

Олам боғида топмоқ, гули бехор мушкулдур.

***

Тақдирдур ул ёну бу ён солғучи...

***

Айшеки ўтти - ўзга ани зикр айлама,

Ҳар нимаики йитти - сўроқиға арзимас.

***

Кимки, ондин яхши йўқ,

Кўз тутма ондин яхшилиғ!

***

Ётларни, керакки,  ошно кам қилсанг,

Ҳар кимки вафо қилса,  жафо кам қилсанг.

***

Ҳаргиз рост келмас ишқ донолиғ била.

  СОЖИДА тўплади.

Report typo