Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

БЕҲРЎЗБЕК

21.07.2022


ЯККАБОҒЛИК АББОС ШЕРМАҲМАТОВ – ОСИЁ ЧЕМПИОНИ

Дзюдо

  Айни шу кунларда Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида дзюдо бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда.

Кеча ўтказилган баҳсларда юртимиз полвонлари 7 та медалга сазовор бўлдилар. Қувонарлиси, ғолиблар орасида вилоятимиз вакили ҳам бор.

Яккабоғлик Аббос Шермаҳматов ўз вазн тоифасида барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Умуман, юртимиз полвонлари икки кун давомида ажойиб натижаларга эришдилар. Улар томонидан 6 та олтин, 6 та кумуш ва 3 та бронза медаль қўлга киритилди.

БЕҲРЎЗБЕК

 

Report typo