Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 декабрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

28.07.2022


“Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт”

Шу йил 20 июлдан 20 августгача вилоятимизда “Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт” ғояси асосида тарғибот ойлиги ўтказилмоқда.

Вилоят ҳокими ўз фармойиши билан Қашқадарё фаоллари, ижодкор зиёлилар ва жамоат ташкилотлари вакилларининг ушбу тарғибот ойлиги борасидаги таклифларини маъқуллаб, уни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича вилоят комиссияси таркибини тасдиқлади. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Юлдашев раҳбарлигидаги мазкур комиссияга олий ўқув юртлари ўқитувчилари, ижодкор зиёлилар, спортчилар, ҳарбийлар, тадбиркорлар, фаол ёшлар ва жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат тарғиботчилар гуруҳини шакллантириш ва ўтказиладиган тарғибот тадбирларининг режа-жадвалини ишлаб чиқиш топширилди.

Фармойишга асосан тарғибот гуруҳлари фаолиятинининг асосий йўналишлари белгиланиб, улардан бири 2022- 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва бу борада ҳаётга татбиқ этилаётган давлат дастурларининг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш эканлиги қайд этилди.

Ҳужжатда, шунингдек, “Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт” деган ғоя асосидаги тарғибот тадбирларини ҳудудларда, аввало олис ва чекка қишлоқ, маҳаллаларда яшовчи аҳоли ўртасида юқори савияда ташкил этиш, уларда алоҳида эътиборга муҳтож,  боқувчисини йўқотган оилалар вакиллари, хотин-қизларнинг иштирокини таъминлаш, тарғиботда кўргазмали материаллардан кенг фойдаланиш, фаол тарғиботчиларни муносиб рағбатлантириш ва ойликни ўтказишга доир бошқа муҳим масалалар акс эттирилди.

Report typo