Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 июнь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА

10.05.2024


Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи

Кўрик-танлов

Қарши шаҳар маданият марказида “Фаровон оила сари” шиори остида “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда кўрик-танловнинг туман ва шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритган 16 та оила иштирок этди.

Кўрик-танловнинг очилиш маросимида Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова таъкидлаганидек, мазкур тадбир мамлакатимизда умуминсоний, миллий ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, “Фаровон оила сари” концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этишда мамлакатимиз ибратли оилаларининг ижтимоий фаоллигини ва оилаларнинг фарзанд тарбиясидаги масъулиятини оширишга қаратилган.

 Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг оила аъзолари ва уларнинг фаолияти ҳақидаги тавсифий маълумотномалар, “Бу менинг оилам” мавзусидаги электрон оилавий фотоальбом ҳамда “Оила – муқаддас қўрғон” мавзусида оила таркиби, касб-кори, севимли машғулотлари, ўзаро муносабатлар, жамиятда тутган ўрни, оиладаги анъана ва қадриятларни акс эттирувчи видеороликни белгиланган меъёрларга кўра баҳолади.

Кўрик танловда 3-ўрин Косон туманидан Ғаффоровлар оиласига, 2-ўрин Шаҳрисабз туманидан Раҳимовлар оиласига насиб этди. 1-ўринга эса  Шаҳрисабз шаҳридан Бахтиёр ва Шаҳри Яллаевлар оиласи сазовор бўлди. Бу оила кўрик-танловнинг республика босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилади.

Шунингдек, тадбирда  “Тадбиркор оила”, “Зиёли оила”, “Аҳил оила”, “Саховатли оила”, “Китобсевар оила”, “Маърифатпарвар оила”, “Файзли оила”, “Ибратли оила”, “Матонатли оила”, “Фидокор оила”, “Янги Ўзбекистоннинг ибратли ёш оиласи”, “Янги Ўзбекистоннинг намунали ёш оиласи”  номинациялари бўйича ҳам ғолиблар тақдирланди.    

Танловнинг барча ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан тақдирланди.

Шоҳиста БОЗОРОВА

 

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

 

Report typo