Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 апрел, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Собир НАРЗИЕВ

06.04.2023


ЮРТ ТАРАҚҚИЁТИ ВА ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИ УЧУН

Барқарор иқтисодиёт, хавфсиз давлат, самарали бошқарув, ижтимоий кафолатларга қаратилган ҳуқуқий пойдевор. Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасида айни шу эзгу мақсадларга қаратилган ўзгаришлар кўзда тутилмоқда. Бинобарин, Бош қомусимиз 65 фоизга янгиланаётир. Амалдаги 128 модданинг 91 тасига концептуал ўзгаришлар киритилаётир.

Қарши шаҳридаги Республикаси Олий ҳарбий Авиация билим юртида “Конституция меники, сеники, бизники! Конституция барчамизники!” шиори остида ўтган тадбирда шу ҳақда сўз борди.

 

Фахрийлар, ҳарбий хизматчилар, ички ишлар, Миллий гвардия, фавқулодда вазиятлар тизими ходимлари, Авиация билим юрти курсантлари ва Тошкент шаҳридан келган санъаткорлар иштирок этган маросимда янги таҳрирдаги Конституция юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигига хизмат қилиши қайд этилди.

 Таниқли санъаткорлар ижросидаги куй ва қўшиқлар барчага янада кўтаринки кайфият улашди.

Собир НАРЗИЕВ

Муаллиф олган суратлар.

Report typo