Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
18 ноябрь, душанба. 2019 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА

01.11.2019


"ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ БЎЛМОҚЧИМАН!"

Нуфузли мусобақа ғолиби, ёш каратэчи Имрон Қурбоновнинг келгуси мақсади шундай

Болалар спорти

Яқинда Тошкент шаҳридаги "Универсал" спорт саройида каратэ бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан 500 нафардан зиёд спортчилар ғолиблик учун татамига чиқишди.

Эътиборли томони, мусобақада Қарши шаҳридаги 10-умумий ўрта     таълим мактабининг 3-синф ўқувчиси Имрон Қурбонов ҳам муносиб иштирок этиб, 9-11 ёшли спортчилар ўртасида барча рақибларини мағлуб этган ҳолда шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Бундан Имроннинг устозу мураббийлари ҳам, синфдошу мактабдошлари ҳам, оила аъзолари ҳам бирдек мамнун. Ёш каратэчи таҳсил олаётган синфда ўтказилган ўзига хос тақдирлаш маросимида Имроннинг синфдошлари уни ғалаба билан табриклаб, келажакда янада улкан зафарлар тилашди. Тадбирда таъкидландики, Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббусдан бири - ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишдан кўзланган асосий мақсад ҳам аслида шу: болаларимизни ғолиб ва бахтиёр кўришдан иборатдир.

- Бу ғалаба ўзимга бўлган ишончимни мустаҳкамлади, - дейди Имрон Қурбонов. - Эндиги ниятим устозларим Рифкат Бойбулатов ва Ғофур Зоҳидов мураббийлигида маҳоратимни ошириб, халқаро мусобақаларда ҳам муносиб иштирок этишдир. Ота-онам, қариндошларим, ўқитувчиларим, дўстларим ғалаба билан қувониб табриклашганда кўнглимдаги шу ниятимга қанот бағишлагандай бўлишади. Доимо уларнинг ишончини оқлашга интиламан.

Имроннинг келажакдаги орзуси албатта жаҳон чемпиони бўлиб юртимиз байроғини юқори кўтаришдир. Зеро, бугун юртимизда Имрон сингари ёшларнинг барча орзу-интилишлари, илғор ғоя ва ташаббусларини рўёбга чиқариш ва уни юқори босқичларга олиб чиқиш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Фақат бундан унумли фойдаланиш лозим.

Шоҳиста БОЗОРОВА

 

Report typo