Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 апрел, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

04.05.2023


Жаҳон уруши қатнашчилари рағбатлантирилди

Эътибор ва ғамхўрлик

9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 18 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади. Бу Президентнинг жорий йил  2 майдаги "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги фармонида кўзда тутилган. 

Ҳужжат ушбу байрамни кенг нишонлаш, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафимизда туриб, Ватанимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 78 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадини назарда тутган.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига ушбу белгиланган пул мукофоти тантанали ҳамда байрамона вазиятда топширилмоқда.

Маълумотларга кўра, Иккинчи жаҳон урушига 47 минг нафар қашқадарёлик жалб этилган ва улардан кўпи жанг майдонларидан омон қайтмаган. Айни пайтда воҳамизда фашизмга қарши курашда қатнашган 10 нафар уруш фахрийси ҳаёт ва улар яқинлари, давлат ва жамоатчилик эъзозида умргузаронлик қилаяпти.   

Report typo