Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 сентябрь, сешанба. 2021 йил                         Махсус версия RU

22.06.2021


Жамоат соғлиғини сақлаш соҳасида анъанавий табобат кенг қўлланади

Хитой анъанавий табобат ва фармацевтика ишлари бўйича давлат бошқармаси янги ва кутилмаганда авж оладиган инфекцияли касалликлар профилактикаси ҳамда уларни даволашда анъанавий хитой табобатининг кенг қамровли аҳамиятига бағишланган қўлланма чоп этди.  

Шунингдек, унда фавқулодда вазиятларда жамоат соғлиғини сақлаш соҳасида анъанавий хитой табобатини қўллашни ривожлантириш ҳам назарда тутилган.

Қўлланмада ёзилишича, анъанавий хитой табобати услубида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича давлат бошқармаси командаси кучайтирилади ва унинг фаолият олиб бориш имкониятлари кенгайтирилади. Яъни команда  анъанавий хитой табобати услубида касалликлар олдини олиш ва даволаш; анъанавий хитой табобати услубида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича алоҳида-алоҳида давлат бригадаларига ажратилади.

 Бундан ташқари, янги ва кутилмаганда авж оладиган инфекцияли касалликларга қарши курашишда анъанавий хитой табобати иштирокини ўз вақтида таъминлаш мақсадида Хитой соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси билан анъанавий хитой табобати услубида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича бригадаларни бошқариш учун  координацион тизим яратилади.

Айтиб ўтиш ўринли, Хитой Сovid-19га қарши кураш ва у билан зарарланганларни даволашда анъанавий хитой табобати усулларидан мавридида фойдалангани ҳақида ҳам маълумотлар учрайди.  

Report typo