Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 апрел, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА

31.08.2023


Жануб Машъали учун ажойиб туҳфа

Маҳалла инфратузилмаси

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 32 йиллиги нишонланаётган шу кунларда кўплаб ҳудудларда янги ва замонавий иншоотлар қад ростлаб, юртимиз кўркига кўрк қўшаётир.

Хусусан, воҳамиз шаҳар ва туманларидаги ўнга яқин маҳаллаларнинг маъмурий бинолари фойдаланишга топшириляпти. Шулардан бири Нишон туманидаги Жануб Машъали маҳалла фуқаролар йиғинида қад ростлади.

Замонавий лойиҳалар асосида барпо этилган ва барча шароитларга эга маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биносида ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси учун алоҳида хоналар мавжуд. Ушбу маҳалла идораси 2 минг 400 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган 541 та оилага ажойиб байрам туҳфаси бўлди. Маскан қурилиши учун давлат  бюджетидан  350 миллион сўм маблағ сарфланди. Қурилиш ишлари тумандаги "BZASH" хусусий корхонаси томонидан амалга оширилди.

Бино очилишида "Маҳалла" хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси Дилшодбек Усмонов иштирок этиб, маҳалла идорасига замонавий мебель ҳамда компьютер жамланмасини совға қилди. Шунингдек, маҳаллада яшовчи 4 нафар фуқарога моддий ёрдам учун сертификатлар, бир нафарига эса тикув машинаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Шоҳиста БОЗОРОВА

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.

Report typo