Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

ЖАҲОНГИР

22.06.2021


ЖИНОЯТГА ҚЎЛ УРГАН ЎСМИР НЕГА ҚАМАЛМАДИ?

Нишон тумани Юксалиш маҳалла фуқаролар йиғини биносида жиноят ишлари бўйича Нишон туман суди томонидан очиқ сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Сайёр судда туманнинг Янгиобод маҳалласида яшовчи вояга етмаган Жобир Чинниев (исм-фамилияси ўзгартирилган) томонидан содир этилган жиноят иши кўриб чиқилди.

Жобир Чинниев жорий йилнинг 23 апрель куни тун ярмида туманнинг Қирққулоч маҳалласи ҳудудида кетаётиб, шу ердаги фермер хўжаликларидан бирининг даласида боғлаб қўйилган сигир ва бузоқни кўриб қолади. Атрофда ҳеч ким йўқлигини билган ўсмирнинг кўнглида уларни ўғирлаш режаси пайдо бўлади.

Шундан сўнг умумий нархи 10 миллион 400 минг сўм бўлган икки бош йирик шохли молни олиб кетиб, келгусида сотиш мақсадида бекитган. Аммо олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари жараёнида жинояти фош бўлиб қолади.

Суд ҳар жабрланувчи ва айбланувчи томоннинг фикрларини эшитиб, етказилган зарар тўлиқ қоплангани, қолаверса жабрланувчи томон айбдорни кечиришни сўрагани ва бошқа ҳолатларни инобатга олиб, Жобир Чинниевнинг айбдорлик масаласини ҳал қилмасдан туриб жиноят ишини тугатди.

ЖАҲОНГИР

Report typo