Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 апрел, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

24.08.2023


Жумбоқли нома битилган қадимий узук аукционга қўйилади

Англиялик эркак жумбоқли нома битилган 500 йиллик узук топиб олди, деб ёзади LADBible манбаси. Экспертлар заргарлик буюми ўрта асрларда маҳаллий аҳоли томонидан яширилган хазинанинг бир қисми бўлиши мумкин деб ҳисобламоқда.

Энди Тейлор узукни металл детектори ёрдамида Шервуд ўрмони яқинидаги Ноттингем қишлоқ хўжалиги ерларидан топган. Мутахассислар фикрича, XVI асрда ясалган заргарлик буюми ички томонида "менимча, тўғри" деган ёзув ўйиб ёзилган.

"Қумли тупроқни кавладим ва у ерда менга қараб турган узук бор эди. Бу жозибадор топилма бўлди", деб эслайди эркак.

Бундан ташқари, узукда бу ерларни юзлаб йиллар аввал бошқарган Женисон оиласининг тамғаси тасвирланган. Хабар қилинишича, Энди Тейлорнинг ушбу топилмаси жорий йил охирида аукционга қўйилади. Унинг бошланғич баҳоси тахминан 2500-3800 долларни ташкил қилади.

Hansons Auctioneers аукцион уйи эгаси Чарльз Хэнсоннинг тахминига кўра, топилган заргарлик буюми эҳтимол жамиятдаги "юқори мавқе" белгиси сифатидаги совға бўлган ва никоҳ узугига жуда мос келади. Бироқ унинг ички томонига ўйиб ёзилган ибора маъноси ҳозирча мутахассислар учун ноаниқ бўлиб қолмоқда.

Report typo