Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
26 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА.

23.02.2017


ҚЎЗИҚОРИНДАН ЗАҲАРЛАНИШДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бош-қармаси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу ўқув-семинарда ҳудуддаги тиббиёт муассасаларининг  токсиколог, терапевт, реаниматолог, педиатр, хирург, эпидемиолог мутахассислари ва қишлоқ врачлик пунктлари шифокорлари иштирок этди.

Унда қўзиқорин турлари, ундан ўткир заҳарланиш ва ушбу касалликни даволаш усуллари, профилактикаси ва диагностикаси тўғрисида сўз борди.

- Касаллик белгилари замбуруғларни истеъмол қилгандан сўнг 1-3 соат ўтгач сезила бошлайди, - дейди республика шошилинч тиббий ёрдам маркази катта илмий ходими, Тошкент шаҳар бош токсикологи Амир Стопницкий. - Дастлаб, беморнинг кўнгли айниб, тез-тез қайт қилади, ошқозон-ичак фаолияти бузилиб, қоринда оғриқ пайдо бўлади, аъзойи-бадан бўшашади, организмга тушган заҳарли моддалар жигар, буйрак, меъда ости бези ва марказий асаб тизими аъзоларини қаттиқ шикастлайди. Сўлак оқиши, кўп терлаш, кўздан ёш оқиши, юрак фаолияти ва томир уриши сустлашиши, алаҳсираш, титраш, кўз қорачиғининг кенгайиши ёки торайиши каби белгилар кузатилади. Бундай ҳолатларда беморга ўз вақтида тез тиббий ёрдам кўрсатилса, одатда 1-3 кунда соғайиб кетади. Ўз вақтида даво чоралари кўрилмаган тақдирда оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.

Савол-жавоб асосида ўтган ўқув-семинарда мавзу юзасидан ўзаро фикр  алмашилди.

Шоҳиста БОЗОРОВА.

Report typo