У ШЕРЛАР ИЧРА ШЕР, СУВОРИЙЛАР АРО ЭНГ ДОВЮРАК ЭДИ
Жалолиддин Мангуберди… Унинг саркардалик маҳорати ва шуҳратига мўғуллардан учраган мағлубияти соя солиб туради. Аммо… Ўтмишга ҳозирги замон тепаликларидан туриб эмас, боз XXI аср кўзойнагини ечиб назар солсак, кўп ҳақиқатлар баробарида ушбу масала ҳам ойдинлашади: мўғуллар тарих саҳнасида ёз осмонидаги яшин.

