Дунёнинг йирик иқтисодиётлари орасидан ягона АҚШ ичимлик суви энг қиммат бўлган биринчи ўнталик мамлакатлари қаторига кирди. Бу ҳақда "Новости" манбаси ёзган.
Америкада 1,5 литр ичимлик суви учун ўртача 2,19 доллар тўлашга тўғри келади. Ушбу кўрсаткич билан мамлакат саккизинчи ўринга жойлашган.
Монакода худди шунча миқдордаги сув 5,8 долларга тушади ва бу шаҳар-давлатни "антирейтинг" етакчисига айлантирган.
Рўйхатдаги қолган ўринларни асосан Кариб ҳавзаси ва Африка давлатлари эгаллаган: Антигуа ва Барбуда, Марказий Африка Республикаси, Барбадос, Багама ороллари, Коста-Рика, Гренада ва Эритрея.