Таҳририятнинг почта манзили: Индекс - 180118. Қарши шаҳри, Мустақиллик шоҳкўчаси, 22-уй.
1.2. “Qashqadaryo” ва “Новости Кашкадарьи” газеталари таҳририяти Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги ва бошқа қонунларига амал қилади, Ўзбекистон Республикасининг сиёсий ва иқтисодий мустақиллик тўғрисидаги дастурий ҳужжатларига, Президент фармонларига, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарор ва кўрсатмаларига, халқ депутатлари вилоят Кенгаши, вилоят ҳокими қарорларига, мазкур Низомга риоя этади.
1.3.Газеталар таҳририяти юридик шахс ҳисобланиб, ўз Низоми асосида иқтисодий, ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти юритиш, шўъба корхоналари очиш, иловалар ташкил этиш, уларнинг Низомларини тасдиқлаш, молиявий-хўжалик фаолиятини назорат қилиш ҳуқуқига эга.
Таҳририят ўз мулкига, мустақил балансига, ҳисоб рақами ва банк муассасаларида бошқа ҳисобларига эга бўлади.
Таҳририят ўз номидан шартномалар тузиш, мажбуриятлар олиш, мулкий ашёлар сотиб олиш, сотиш, судда даъвогар ва жавобгар сифатида қатнашиш ҳуқуқига эга.
1.4.Таҳририят ўз муҳрига, тўртбурчак шаклидаги тамғасига ва бошқа реквизитларга эгадир.
1.5.Таҳририятнинг муассислар билан муносабатлари улар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.
1.6. «Qashqadaryo» ва «Новости Кашкадарьи» газеталари таҳририяти «Qashqadaryo» газетаси таҳририяти ҳамда «Новости Кашкадарьи» газетаси таҳририятининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
2.ТАҲРИРИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
2.1.Газеталар таҳририяти фаолиятидан кўзланган асосий мақсад аҳолининг турли табақаларини асосан вилоят, шунингдек, мамлакат ва жаҳон иқтисодий ижтимоий-сиёсий ҳаётида юз бераётган ўзгаришлардан хабардор қилиш, воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини очиб бериш орқали жамият ҳаётини демократлаштириш, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини оширишдир.
2.2.Таҳририятнинг асосий вазифаси газетани юксак сиёсий, бадиий савияда чиқариш, газета саҳифаларида вилоят ҳаётини тўлақонли акс эттиришдан иборат. Бунинг учун таҳририятда ҳаётнинг турли жабҳаларини чуқур биладиган, таҳлил қила оладиган ижодий жамоа шакллантирилади. Уларнинг самарали ижод қилиши учун етарли шароит яратилади.
1.УМУМИЙ ҚОИДАЛАР. СИЁСИЙ ВА ҲУҚУҚИЙ МАҚОМИ
1.1.Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши ва Қашқадарё вилоят ҳокимлиги муассислигидаги «Qashqadaryo» газетаси А-3 бичимда, 8 саҳифада, ҳафтада 3 марта, ўзбек тилида, «Новости Кашкадарьи» газетаси А-3 бичимда, 8 саҳифада, ҳафтада 1 марта рус тилида чиқади. Қайта рўйхатга олиш давридаги адади: «Qashqadaryo» 12676 нусха, «Новости Кашкадарьи» 3009 нусха. (Имкониятга қараб бичими, ҳажми, адади ва даврийлиги ўзгариши мумкин). Қашқадарё вилоятининг ижтимоий-сиёсий газеталари ҳисобланади. Вилоят аҳолисининг барча табақаларига мўлжалланган. Қашқадарё вилояти ҳудудида тарқатилади. Интернетда веб-сайти очилади. Веб-сайт ўзбек, рус ва инглиз тилларида янгилаб борилади.