Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 декабрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • 1 гектарга етадиган сув билан 5 гектар ер суғорилди. Хўш, натижа қандай?

30.09.2020


1 гектарга етадиган сув билан 5 гектар ер суғорилди. Хўш, натижа қандай?

Кейинги йилларда томчилатиб суғориш ҳақида кўп гапирилаяпти, ишини шу асосда йўлга қўйганларга алоҳида имтиёзлар берилиб, деҳқоннинг сув тежаш бўйича ҳаракати рағбатлантирилиши айтилмоқда.

Хўш, бу борада аниқ натижага эришаётган фермерлар борми-йўқми ўзи бизда? Дейлик, пахта экиб, томчилатиб суғорган ва юқори ҳосил олганлар борми? Бор экан. Мисол учун, Қамашида.

Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг билдиришича, Тўқбой маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Қашқар она замини” фермер хўжалиги 20 гектар дала майдонида томчилатиб суғориш технологиясини қўллаган ҳолда пахта етиштирибди.

- Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида инновация қўллаш ниҳоятда муҳим, - дейди фермер хўжалиги раҳбари Ўрол Боймуродов. – Очиқ майдонда 1 гектарга бир марта суғоришда 1350 куб метр сув сарфланади. Томчилатиб суғориш орқали шунча майдонга сарфланадиган сув билан 5 гектар ерни суғориш имкони пайдо бўлди. Шунингдек, минерал ўғитлар беҳуда сарфланишининг ҳам олди олинди. Анъанавий усулда гектарига 30 центнердан ҳосил олинса, томчилатиб суғориш технологияси орқали ҳосилдорлик 70 центнергача ошади.

Фермернинг маълум қилишича, томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилганлиги учун давлат томонидан гектарига 8 миллион сўмдан субсидия ажратилиб, 5 йил муддатга электр энергия ва ер солиғидан имтиёзлар тақдим қилинган.

Report typo