- Тайёр маҳсулотларни реализация қилгунга қадар ўзимизда сақлаб туриш учун замонавий совуткич билан жиҳозланган омборхонага эҳтиёжимиз бор эди, - дейди Ҳ.Суюнов. - Тижорат банкидан 100 миллион сўм кредит олдик ва совутиш камераларини ўрнатдик. Эндиликда фаолиятимизни янада кенгайтириш ҳамда маҳсулот турини кўпайтириш мақсадида корхонамизга янги технологиялар олиб келиб ўрнатмоқчимиз. Бу бизга яна 25 та янги иш ўрни яратиш имконини беради. Қолаверса, Германиядан зотдор моллар олиб келиш юзасидан ҳам тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.
М.ТЎЛАГАНОВ