Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 ноябрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

29.05.2020


1 СУТКАДА 1500 МЕТР КУБ СУВ ЎҒИРЛАНАЯПТИМИ?

Интернет тармоғида Қарши шаҳридаги 4-миттитуманда қурилган 7 қаватли уйларга сув чиқмай қолгани, бунинг сабаби сифатида уйлар яқинидан ўтган қувур тешилгани ҳақида хабар берилган эди.

Қарши шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, "Сувоқова" корхонаси Қарши шаҳар филиали мутахассислари томонидан қувурларни таъмирлаш ишлари бажарилиб, носозлик бартараф этилган.

Қайд этилишича, Қарши шаҳар аҳолисига ичимлик суви Яккабоғ (ВУ-1), Шаҳрисабз (ВУ-2, ВУ-3) ва Китоб (ВУ-4) туманларида жойлашган сув ишлаб чиқариш иншоотларидан, умумий узунлиги 248 километр бўлган 2 та магистраль қувур орқали етказиб берилади.

Қарши шаҳрига шу вақтга қадар бир суткада 3600-3700 метр куб сув етказиб берилган. Ҳозирда эса шаҳарга 2200 метр куб сув етиб келмоқда. Сабаби, Яккабоғ, Шаҳрисабз ва Китоб туманларидан келаётган магистраль қувурларга айрим фуқаролар ноқонуний уланиб олиб, ичимлик сувини экинларни суғоришга ишлатиб юбормоқда. Бу эса шаҳардаги баъзи маҳаллаларга ичимлик суви вақтида етиб бормаслигига сабаб бўлаяпти.

"Бу борадаги айрим носозликлар учун фуқароларимиздан узр сўраб қоламиз", дейилади ҳокимлик ахборотида.

Report typo