Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 декабрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

05.06.2020


10 ИЮНДАН БОЛАЛАР ОРОМГОҲЛАРИ ИШ БОШЛАЙДИ

Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича вилоят мувофиқлаштирувчи гуруҳи йиғилишида шундай қарорга келинган.

Вилоят ҳокими, мувофиқлаштирувчи гуруҳ раиси Зойир Мирзаев бошчилигида ўтган йиғилишда оромгоҳлардаги барча ходимларни карантин қоидаларида кўрсатилган талаблар асосида ўқитиш ҳамда ҳар бир бола ва ходимлар ўртасида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ишни ташкил этиш, оромгоҳ ҳудудига кириш-чиқиш жойларига тегишли мутахассислар қўйилиб, пирометрлар ва антисептик воситалар билан таъминлаш, шунингдек, ҳар бир бола ва ходимларнинг тана ҳароратини ўлчаб, 37 даража ва ундан юқори бўлган ҳолатда оромгоҳларга киритмаслик чораларини кўриш алоҳида қайд этилган.

- Мавсум давомида вилоятимиздаги 15 та стационар болалар оромгоҳлари базасида 10 минг 375 нафар бола дам олиши режалаштирилган бўлиб, 5640 та йўлланма ижтимоий суғурта фондидан, 4735 нафар болани дам олдириш эса туман, шаҳар ҳокимликлари, маҳалла тизими ҳамда ҳомий ташкилотлар ва тадбиркорлар ҳисобидан амалга оширилади, - дейди вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Файзулла Маҳмудов. - Соғломлаштириш муддати бир   навбатда 12 кун этиб белгиланиб, тўрт ёки беш навбатда болалар дам олдирилиши мўлжалланган. Улар орасида кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳам бўлади.

Қайд этиш лозим, оромгоҳларда ўтадиган маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари, тўгараклар фаолияти, болаларнинг овқатланиши, дам олиши ва бошқа машғулотлари карантин талаблари асосида ташкил қилинади.

Қолаверса, оромгоҳлар фаолиятига барча карантин чоралари ташкил этилгандан кейин санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари билан келишилган ҳолда рухсат берилади.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo