Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
30 декабрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

КОМРОНБЕК

26.05.2022


10 ЁШЛИ БОЛА ҲАКАМЛАРНИ КАЛТАКЛАДИ

Хоккей

Хоккейчи Никита Шчитов ўзининг Telegram каналида 10 ёшли дарвозабон Акшумовнинг ҳакамларни калтаклаган видеосини жойлаган эди. Бу катта шов-шувга сабаб бўлди.

Можаро душанба куни, яъни 23 майда Свердлов областида ўтказилган “Ледокол” мусобақасида юз берган. Чидаганга чиқарган, деганларидек, учрашув тугашига 5 дақиқа қолган бир пайтда, жамоасининг 1:10 ҳисобида ютқазиб тургани Артемий Акшумовга жуда алам қилган кўринади. Бунинг устига жарима зарбаси белгиланишидан ғазабга тушган дарвозабон рақиблардан бирига мушт туширган. Артемийни майдондан четлаштирмоқчи бўлган ҳакам ҳам насибасини олган.

Акшумовнинг бу билан ҳам ғазаби сўнмади. Майдондан ҳайдала туриб, иккинчи ҳакамни ҳам қўлидаги “клюшка” билан калтаклаган.

КОМРОНБЕК

Report typo