Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 июнь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Маънавият
  • 10 минг китобдан иборат шахсий кутубхона эгаси, "Ёш конструктор ва ихтирочи" тўгараги асосчиси ҳамда самимий инсон

25.01.2023


10 минг китобдан иборат шахсий кутубхона эгаси, "Ёш конструктор ва ихтирочи" тўгараги асосчиси ҳамда самимий инсон

Маънавият ва маърифат

Гап Ғузор туманидаги Каприн қишлоғида яшовчи меҳнат фахрийси Сайдулла Қорабоев ҳақида бормоқда.

Хабарингиз бор, Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими томонидан эълон қилинган “Энг яхши шахсий кутубхона” танловида Сайдулла Қорабоев ғолиб сифатида эътироф этилган эди.

Куни кеча марказнинг вилоят бўлими раҳбари Лола Саодатова фахрий яшайдиган Каприн қишлоғида бўлиб, диплом ва совринга қўйилган китобларни топширди.

  Қайд этиш лозим, Сайдулла Қорабоев айни пайтда 71 ёшда. Болалигидан китобга ошно тутинган. Айни пайтда шахсий кутубхонасида 10 мингга яқин китоб бўлиб, мумтоз ва замонавий адабиёт намуналари, “Жаҳон адабиёти” журналининг 1997 йилдан то шу кунгача чоп этилган барча сонлари, луғатлар, тарихий асарлар ҳар қандай илм ихлосманди эътиборини ўзига жалб этиши шубҳасиз.

Яна бир эътиборли жиҳати, умумтаълим мактабларида ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими жорий қилинишидан бир неча йил илгари, Сайдулла Қорабоев нафақага чиқиб бўш ўтиришни истамай, тумандаги 38-мактабда "Ёш конструктор ва ихтирочи" тўгарагини ташкил қилиб, техникага қизиқадиган, кашф этишга мойил ўқувчиларнинг қобилиятини рўёбга чиқаришда фидойилик кўрсатган. Олий ўқув юртларида устозлик қилаётган шогирдларини ўқувчилар ҳузурига олиб борган, уларнинг билим ва тажрибаларини ёшлар қалбига сингдирган. Бировнинг илтимоси ёки таклифи билан эмас, ўз ташаббусига кўра!

Сайдулла Қорабоев сингари инсонлар борки, ўғил-қизлар ўқийди, изланади, янги марраларни кўзлайди.

Report typo