Маълумки, жорий йил 9 августда Марказий сайлов комиссияси томонидан "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов округларини тузиш тўғрисида"ги қарор қабул қилинган эди.
Унга асосан Сайлов кодексининг 9-, 14- ва 16-моддаларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов округлари тузилди.
Жумладан, вилоятимиз чегараси доирасида 13-Қашқадарё сайлов округи тузилиб, округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил - "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти биноси, Қарши шаҳри Мустақиллик кўчаси 35-уй, сайловчилар сони - 2 миллион 8 минг 384 нафар эканлиги қайд этилди.
Шу йил 14 августда эса Марказий сайлов комиссияси "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг шахсий таркибини тасдиқлаш тўғрисида" қарор қабул қилди.
Мазкур ҳужжатга биноан Сайлов кодексининг 14-, 16-, 21-моддаларига мувофиқ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тавсияларига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 14 та округ сайлов комиссияларининг шахсий таркиби тасдиқланди.
Хусусан, ушбу қарорга мувофиқ 13-Қашқадарё округ сайлов комиссияси ("Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти биноси, Қарши шаҳри Мустақиллик кўчаси 35-уй, телефонлар: 0-375 221-33-90, 0-375 221-33-91) нинг шахсий таркиби қуйидагилардан иборат:
Раиси
Ахмедов Исак Набиевич, Қашқадарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши pаисининг ўринбосари
Раис ўринбосари
Шодмонов Даврон Дўстмуродович, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракатининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари
Котиби
Ҳайдарова Шоира Қаҳҳоровна, Қашқадарё вилояти тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи
Аъзолари
Эшназаров Муродулла Нарқабилович, Давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи
Ибрагимов Элёр Хакимович, Қарши давлат университетининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори
Ражабов Алишер Хазратович, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи
Шукуров Ботир Закирович, "Ўзнефтгаз газ бурғилаш ишлари" МЧЖ фуқаролар мурожаати бўйича муҳандиси
Хайриддинов Азамат Ботирович, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори
Алиханова Малика Боймуротовна, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси мутахассиси
Назарова Нилуфар Бойқобиловна, Қашқадарё вилояти юридик техникуми директорининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари
Исоқов Алишер Рахматуллаевич, Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари
Кобилов Умидулло Баратович, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассосацияси Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари
Маҳматов Нурали Суярович, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Қашқадарё вилояти бўлими раиси
Ахмедов Аброр Қосим ўғли, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилояти кенгаши раиси
Ҳамроев Ғайратжон Султонович, Қашқадарё вилояти кадастрлари палатаси бошқармаси бошлиғи
Зоҳиров Рамиз Турдимуродович, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш ўқув курси директори
Раджабов Рустам Баходир ўғли, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти талабаси
Пак Светлана Степановна, Қашқадарё вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси
Ачилова Фируза Курбановна, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали ахборот технологиялари сервиси кафедраси катта ўқитувчиси
Бўриев Улуғбек Ғофир ўғли, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг ижро интизомини назорат қилиш шуъба мудири
Инатов Иброхимбек Бўтаёр ўғли, Қашқадарё вилояти молия бошқармаси таълим муассасаларини молиялаштириш бўлими иқтисодчиси
* * *
Шунингдек, жорий йил 14 август куни Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14-, 16-, 63-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Экология партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этишга ижозат беришни сўраб тақдим қилган ҳужжатларини кўриб чиқиб, мазкур партияларга 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиши учун ижозат берди.
Қонунчилик талабига кўра, энди сиёсий партиялар Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни рўйхатга олишни илтимос қилиб ариза билан мурожаат эта оладилар. Бунда улар томонидан сиёсий партия юқори органининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги қарори, сиёсий партия юқори органи мажлисининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, касби, лавозими, иш ва яшаш жойи, партиявийлиги кўрсатилган баённомаси, номзоднинг ўз номзоди овозга қўйилишига рози эканлиги тўғрисидаги аризаси, номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари ҳам топширилади. Мазкур имзо варақаларида Ўзбекистон Республикаси жами сайловчилари умумий сонининг камида бир фоизининг имзоси бўлиши керак.