Хусусан, Президентимизнинг 2017 йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятини тартибга солиш ва лицензиялаш тизими яратилди. Соҳада янги лойиҳаларни амалга ошираётган ташаббускорлар учун солиқ, кредит ва божхона тўловлари борасида қатор имтиёзлар жорий этилди.
Президентимизнинг 2017 йил 29 декабрдаги “Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида”ги қарори эса бу борадаги ишларни янада тизимли равишда амалга ошириш, янги хусусий тиббиёт муассасалари очиш билан бир қаторда, мавжудларининг фаолиятини кенгайтириш, уларни юқори малакали кадрлар билан таъминлашга қаратилган.
Қарорда 2018-2019 йиллар давомида мамлакатимиз бўйича 536 та хусусий тиббиёт ташкилотларини ташкил этиш ёхуд фаолиятини кенгайтириш белгиланган. Хусусан, вилоятимизда мазкур давр ичида 15 та янги хусусий тиббиёт муассасаси ташкил этилса, яна 18 та ана шундай муассасанинг фаолияти кенгайтирилади. Эътиборли томони, бу лойиҳаларнинг 6 таси хорижий инвестициялар иштирокида амалга оширилади.
Ж.БОЙМУРОДОВ