Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
27 декабрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Гулноза ДИЛМУРОДОВА

18.01.2018


178 МАНСАБДОР ШАХС НИМА САБАБ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛДИ?

Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ҳайъат мажлисида айтиб ўтилди.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Бош прокуратура ҳузурида ташкил этилган Мажбурий ижро бюроси энергия ресурслари учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилиши, электр ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш, шунингдек, суд ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлашда муҳим ўрин тутмоқда.

Ҳайъат аъзолари, бошқарма, унинг қуйи бўғинлари раҳбар-ходимлари, давлат ижрочилари, суриштирувчилар, электр ва газ таъминоти соҳасида ҳуқуқбузарликка қарши курашиш шуъбаси катта инспекторлари, тезкор ходимлар иштирок этган тадбирда 2017 йилдаги фаолият якунлари ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.

- Ўтган йил давомида 4769 та ҳолатда энергия ресурслари тармоқларига ноқонуний уланганлик юзасидан 4192 нафар (178 нафари мансабдор) шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, - дейди Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Элмуродов. – Уларга нисбатан жами 3 миллиард 363 миллион сўмлик жарима қўлланиб, шундан 2 миллиард 738 миллион сўми ундирилди. Келиб тушган жами 55 та жиноят ҳақидаги ариза ва хабарлар бўйича ўтказилган текшириш натижасида 41 та жиноят иши қўзғатилди, 10 таси бўйича жиноят иши кўзғатиш рад қилинди.

Тадбирда, шунингдек, фаолиятдаги камчиликлар ҳам муҳокама қилиниб, шу асосда тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди. Галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Гулноза ДИЛМУРОДОВА,

бошқарма катта инспектори

Report typo