Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 ноябрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.ҚИЛИЧЕВ

12.02.2020


2,1 МИЛЛИАРД СЎМЛИК ТАЛОН-ТОРОЖ АНИҚЛАНДИ

Чироқчида жуда кўп миқдордаги пахта хомашёсини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш деапартаментининг вилоят бошқармаси хабарига кўра, “Чироқчи пахта тозалаш” АЖда ўтказилган терговга қадар текширувда мазкур жамиятнинг мансабдор шахслари ҳамда катта товаршуноси Ш.Т. ўзларига ишониб топширилган умумий нархи 2,1 миллиард сўмлик, 545,6 тонна пахта хомашёсини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан айбдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ж.ҚИЛИЧЕВ

Report typo