Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 декабрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Сиёсат
  • МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАР: ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

11.12.2014


МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАР: ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўтказилиши назарда тутилган мазкур семинарда сенаторлар, халқ депутатлари Қашқадарё ва Сурхондарё вилоят, ушбу вилоятлардаги туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари, ҳокимликлар ташкилий-назорат гуруҳлари раҳбарлари, Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясига ёрдам берувчи ишчи гуруҳлар аъзолари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Қайд этилганидек, мамлакатимизда давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ўта муҳим бир мақсадга, яъни ҳокимиятлар бўлиниши конституциявий принципини ҳаётга изчил татбиқ этиш, ҳокимиятлар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатининг самарали тизимини шакллантириш, марказда ва жойларда қонун чиқарувчи ва вакиллик ҳокимиятининг ваколатлари ҳамда назорат вазифаларининг ролини кучайтириш бўйича ғоят долзарб чора-тадбирларни кўришга қаратилган бўлиб, бу чора-тадбирлар босқичма-босқич муваффақиятли амалга оширилиб келинмоқда. Энг муҳими, уларнинг самаралари кундалик ҳаётимизда сезилиб турибди. Маҳаллий вакиллик органларининг қонуний ваколатлари кенгайиб, уларнинг жойлардаги долзарб масалаларни ҳал этишдаги роли кучаяётгани ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Семинарда маҳаллий вакиллик органлари фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, жумладан, кейинги пайтларда қонунчиликка киритилган янги нормаларни амалга ошириш механизмлари хусусида сўз борди.

Шу билан бирга, бир қатор масалалар юзасидан танқидий фикрлар билдирилди.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, маҳаллий Кенгашларда қонуний ваколат ва имкониятлардан етарли даражада фойдаланилмаяпти. Айрим маҳаллий Кенгашлар, айниқса, улар доимий комиссияларининг иш режаларида белгиланган тадбирлар тўлиқ ижро этилмасдан қолмоқда.

Маҳаллий Кенгашлар ва уларнинг тегишли доимий комиссиялари томонидан жойлардаги олий ўқув юртлари, мактабгача таълим муассасалари фаолиятини янада яхшилаш, мазкур муассасаларда ўқув-тарбия ишларининг сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган масалалар сессиялар ва мажлисларда фаол муҳокама қилинмаяпти. Шунингдек, аҳоли кенг қатламларининг саломатлигини муҳофаза қилиш, атроф-муҳит, экологик муаммолар билан боғлиқ масалалар ҳам сессиялар ва мажлисларда камдан-кам ҳоллардагина муҳокама этилмоқда.

Маҳаллий Кенгашлар ва улар доимий комиссиялари ўз қарорларининг ижросига оид масалаларни сессиялар ва доимий комиссиялар мажлисларида мунтазам муҳокама этиб бормаяпти.

Семинарда шу каби камчиликларни бартараф этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган аниқ вазифалар ва уларни рўёбга чиқариш механизмлари белгилаб олинди.

Б.ЎКТАМ

Report typo