Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 ноябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА

29.02.2024


2023 йил давомида қарийб 380 минг нафар шахс ОИТС текширувидан ўтказилди

Матбуот анжумани

Вилоятда ОИТС билан яшаб келаётганлар сони бугунги кунда 2 минг кишидан ортиқни ташкил этмоқда. 2023 йилда ушбу касаллик аниқланганларнинг 50 фоизи ОИТСни жинсий йўл билан юқтирган.

Бу ҳақда Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида Президентнинг 2023 йил 20 январдаги "Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида вилоятда ўтган йилда амалга оширилган ишлар ва жорий  йилдаги вазифалар мавзусида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 2023 йил давомида ОИВ инфекциясига текширувлар сони 2022 йилга нисбатан анча кўпайиб, 379 минг 16 нафар шахс текширилди. 23 минг 114 нафарида экспресс тест текшируви ўтказилди. ОИВ инфекциясини онадан болага юқишига барҳам бериш учун ҳар йили бемор оналардан дунёга келаётган болалар учун  қуруқ сут аралашмалари узулуксиз таъминоти амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида 99,7 фоиз болалар соғлом бўлишига эришилмоқда.

- 2030 йилга бориб ОИВ эпидемиясига барҳам бериш учун 2025 йилга қадар "95-95-95" стратегиясига эришиш зарур, - дейди вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази бош шифокори ўринбосари Адҳам Даминов. - "95-95-95" тамойилига кўра, ОИВ юқтирган беморларнинг 95 фоизи ўз статусини билиши, беморларнинг 95 фоизи махсус терапия билан қамраб олиниши, беморларнинг 95 фоизида вирус юкламаси паст даражага тушиши лозим.

Анжуман давомида журналистларни қизиқтирган саволларга мутасаддилар томонидан батафсил жавоб берилди. 

Шоҳиста БОЗОРОВА

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo