Вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, бу борада тушунтириш-тарғибот ишлари доимий равишда олиб борилаётганига қарамасдан белгиланган тартиб-қоидага риоя этмайдиган "уддабурон"лар учраб турибди.
Хусусан, бир неча кун аввал "Қарши аэропорти" чегара божхона постида Москва-Қарши йўналишидаги U6-2695-сонли авиарейс билан парвозини якунлаган А.А. "яшил йўлак" орқали ҳаракатланиш жараёнида унинг ҳаракатлари шубҳа остига олинган. Унга тегишли юклар рентген аппарати ёрдамида божхона назоратидан ўтказилганда, декларацияланмаган ва оғзаки сўров пайтида божхона ходимларига маълум қилинмаган умумий қиймати 21 миллион 472 минг сўмлик 23 турдаги 197 дона аёллар атири ноқонуний равишда олиб ўтилаётгани аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Н.ХЎЖАЕВ