Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 декабрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Сиёсат
  • Олий Мажлис Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси олдидан: МУҲОКАМАДА ЯНА 3 ТА ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ

12.11.2014


Олий Мажлис Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси олдидан: МУҲОКАМАДА ЯНА 3 ТА ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ

вилоят божхона, адлия бошқармалари, Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаси масъул ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси (янги таҳрири) қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги ҳамда “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари юзасидан Олий Мажлис Сенати аъзоси И.Аброров, вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Қ.Раҳмонов, Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи С.Арипов ва бошқалар фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

- Янги таҳрирдаги Божхона кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишдан мақсад Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида самарали божхона назоратини ташкил этиш, ташқи савдо операциялари ривожланишини рағбатлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш, ташқи иқтисодий фаолият, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига максимал даражада қулайлик яратишдан иборат, - деди вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Қобилжон Раҳмонов. – Янги таҳрирдаги Божхона кодекси лойиҳаси концептуал нуқтаи назардан амалдаги Божхона кодексидан тубдан фарқ қилади. Биргина мисол, мазкур лойиҳада интеллектуал мулк ҳуқуқи эгаси контрафакт товарларнинг божхона чегарасидан олиб ўтилишида ўзининг ҳуқуқлари бузилгани бўйича етарлича асослар мавжуд бўлганида, Давлат божхона қўмитасига бундай товарларни эркин муомалага чиқаришни тўхтатиш чораларини кўриш ҳақида ариза киритиш ҳуқуқига эга бўлиши кўрсатилган.

 Тадбирда, шунингдек, ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш асосида давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, элек-трон давлат хизматларининг сифати ва улардан фойдаланиш қулайлигини ошириш, процедураларни соддалаштириш ва уларни кўрсатиш муддатларини қисқартириш, шунингдек, давлат хизматларини олиш билан боғлиқ маъмурий харажатларни камайтириш, давлат бошқаруви тизимида “ягона ойна” принципини жорий қилиш, тадбиркорлик субъектлари томонидан электрон тижорат тизимидан фойдаланишни кўзда тутувчи “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонун ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси (янги таҳрири) қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳалари юзасидан ҳам маърузалар тингланди.

Тадбир савол-жавоб руҳида ўтди ва муҳокама этилган қонун лойиҳалари юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди.

Б.ЎКТАМ.

Report typo