Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 декабрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • 3,1 километр узунликдаги яроқсиз газ қувури янгисига алмаштирилди

28.03.2022


3,1 километр узунликдаги яроқсиз газ қувури янгисига алмаштирилди

Бунёдкорлик

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли Шўртан конида диаметри 530 миллиметр, узунлиги эса 3100 метрга тенг бўлган янги газ қувури барпо этилди.

Акциядорлик жамияти матбуот хизматининг хабарига кўра, кондаги 17- ва 34-сонли газ йиғув пунктларидан газни дастлабки тайёрлаш қурилмасининг иккинчи навбатигача тортилган газ қувури яроқсиз ҳолга келиб қолган эди. Яқинда унинг ўрнига янгиси ўрнатилиб, ишга қўшилди. Қурилиш-монтаж ишлари Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ҳамда “Нефтгазмонтаж” масъулияти чекланган жамиятининг малакали ишчи ва мутахассислари томонидан бажарилди.

Маълумотларга қараганда, ушбу қувурнинг ишга туширилиши қудуқлардан қазиб чиқарилаётган “зангори олов”ни газни дастлабки тайёрлаш қурилмасига узатиш жараёнида авария ва нуқсонлар юзага келиши оқибатида табиий газ миқдори камайиб кетишининг олдини олади. Ўз навбатида бу каби янги лойиҳаларнинг амалга оширилиши углевородлар қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтириш орқали иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг табиий газга бўлган эҳтиёжларини узлуксиз таъминлашга хизмат қилади.

Сурат ung.uz сайтидан олинган.

 

Report typo