- Сармоя учун "Ёшлар - келажагимиз" жамғармасининг туман бўлимига ўз бизнес-режам билан мурожаат этдим, - дейди қамашилик Отабек Меҳимов. - Мурожаатим қаноатлантирилиб, 150 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилди. Тумандаги "Ўзбекистон" маҳалласи ҳудудида автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасини ташкил этдим. Шу билан бир қаторда, алюмин профилли ромлар ишлаб чиқариш йўналишида ҳам фаолият бошладик. Бундан ташқари, маҳалла ҳудудида сунъий қопламали спорт майдончасини ҳам барпо этганмиз. Бу ер ҳам доимо ёшлар билан гавжум.
Айни пайтда, корхона тасарруфидаги 3 тармоқда 6 нафар киши доимий иш билан таъминланган. Ёш тадбиркор эса ҳудуддаги талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб, яна бир қатор тармоқларни ташкил этишни мўлжаллаяпти.
Ж.БОЙМУРОДОВ
Собир НАРЗИЕВ олган сурат.