2018 йил бошидан 2020 йил 8 ойи якунига кўра вилоятда 11 та одам савдоси билан боғлиқ жиноий ҳолат аниқланган ва ушбу жиноятларнинг барчасини чақалоқ сотиш ташкил этган. Жиноят ишлари доирасида 23 нафар шахс айбланган. Чақалоқларнинг барчаси Китоб туманидаги Меҳрибонлик уйига жойлаштирилган ва жабрланувчи сифатида ҳисобга олинган.
Бу ҳақда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси, ҳудудий комиссия, ҳуқуқ-тартибот органлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ўтган йиғилишда айтиб ўтилди.
Тадбирда вилоятда чақалоқ савдосининг келиб чиқиш сабаблари, унга қарши курашиш ишларининг аҳволи, фарзандликка оид норматив актларни такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар атрофлича таҳлил этилди.