Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.БОЙМУРОДОВ

23.04.2021


3 ОЙ ИЧИДА НЕЧА КИШИ ҚАМАЛДИ?

Матбуот анжумани

Жорий йилнинг биринчи чорагида Қашқадарё вилояти судлари томонидан 809 нафар шахсга нисбатан 611 та жиноят, 9334 нафар шахсга нисбатан 7103 та маъмурий иш кўриб тугатилган.

Айблов ҳукми чиқарилган 145 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш, 465 нафар шахсга эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган. Қолганларнинг хатти-ҳаракатларига ҳам қонуний баҳо берилган.

Бу ҳақда Қашқадарё вилояти судида ташкил этилган матбуот анжуманида вилоят суди раиси Абдуқаюм Маҳкамов маълум қилди.

Шунингдек, матбуот анжуманида фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди ҳамда вилоят маъмурий ва иқтисодий судлари раислари ҳам сўз олиб, мазкур суд органлари томонидан 2021 йилнинг  биринчи чорагида амалга оширилган ишлар ҳақида кенг маълумот беришди.

Бундан ташқари, матбуот анжуманида мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди.

Журналист ва блогерлар томонидан берилган саволларга судьялар томонидан жавоб қайтарилди.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Report typo