Бугундан амалда
Ҳукуматнинг "Аҳолига ипотека кредити ва уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш жараёнларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгиланганидек:
субсидия ажратиладиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссиялар таркиби мақбуллаштирилиб, ундан Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи ва туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори чиқарилади;
субсидия олиш учун аризани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш (баҳолаш) тартиби бекор қилинади, бунда мазкур ташкилотларнинг маълумотлари "subsidiya.idm.uz" дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шакллантирилади.
Субсидия ажратиш мақсадида уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонлари доирасида қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тоифасига киритилади:
ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар;
олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассислар ва (ёки) тиббиёт ходимлари.