Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • 450 минг сўмга марихуана сотди, уйидан ҳам анчагина “заҳри қотил” чиқди

30.03.2021


450 минг сўмга марихуана сотди, уйидан ҳам анчагина “заҳри қотил” чиқди

Маълумотларга кўра, Ер юзида 500 миллиондан ортиқ одам гиёҳвандлик дардига мубтало бўлган. Ачинарлиси, уларнинг катта қисмини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этади. Ҳар йили 200 мингдан ортиқ киши айнан “аср вабоси” туфайли ҳаётдан кўз юммоқда. Жаҳон миқёсида юз бераётган жиноятларнинг 57 фоизи гиёҳвандлар ҳиссасига тўғри келар экан.

Шу каби сабаб ва оқибатлар боис мамлакатимизда ҳам бу иллатга қарши мунтазам ва қатъий кураш олиб борилади. “Заҳри қотил”ни эккан, парвариш қилган ва сотишга уринганларга кескин чоралар кўрилади. Шунга қарамасдан, нафс бандалари сабаб ушбу жиноятлар барҳам топаётгани йўқ.

Жумладан, шу йилнинг 26 март куни Яккабоғ тумани Янгиобод маҳалласида яшовчи муқаддам судланган Р.А.нинг гиёҳванд моддалар билан савдо қилиши ҳақидаги хабарга асосан туман ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Унда “харидор”дан 700 минг сўмни олган Р.А. туманнинг Жамбул маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган Қ.Ш.нинг уйига бориб, гугурт қутига жойланган марихуана гиёҳвандлик воситасини 450 минг сўмга сотиб олиб, “харидор”га берган вақтда ИИБ тезкор ва пробация хизмати ходимлари томонидан ушланади.

Бундан ташқари, шу куни Қ.Ш.нинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, 43,1 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси, 29,8 грамм каннабис ўсимлиги уруғлари ва суғуриб олинган нам ҳолатдаги 20 туп каннабис ўсимлиги ниҳоллари, эгнидаги шими орқа чўнтагидан қоғоз бўлагига ўралган 0,95 грамм марихуана топилади ва тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Вилоят ИИБ ҳавола этган мазкур ҳолатга айни пайтда қонуний баҳо бериш чоралари кўрилмоқда.

Report typo