Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Б.ЖОНИМОВ

11.09.2017


54 ТА ВАЛЮТА АЙИРБОШЛАШ ШОХОБЧАСИ

- Мазкур фармон ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимиздаги тижорат банклари филиалларида 54 та валюта- айирбошлаш шохобчаси ташкил этилди, - дейди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки вилоят бошқармаси валюта-иқтисодиёт бўлими бошлиғи Рамазон Носиров. - Шохобчалар тижорат банкларининг ҳар бир тумандаги филиаллари фаолияти ўрганилган ҳолда жойлаштирилди. Бу валюта айирбошлаш шохобчаларида валюталар чекловларсиз қабул қилинади. Энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари миқдоридаги валютани сотаётган мижозлардан паспорт талаб қилинмайди.   Фуқаролар хорижий валютани тижорат банкларининг конверсион бўлимлари орқали нақдсиз кўринишда, халқаро тўлов картасига ўтказиб бериш орқали харид қилишлари мумкин. Бундай карталардан хорижий мамлакатларда бирор чекловларсиз фойдаланиш имкони бор.

Б.ЖОНИМОВ

Report typo